Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг Туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари

Вилоят ҳокимининг Туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари

Қуйидагилар вилоят ҳокимининг Туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгиланган:

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президента фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади;
ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга
қаратилган тадбирларни белгилаш;
ҳудуднинг туризм соҳасидаги асосий вазифалар ва туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш;
туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига таалуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиққа киритиш;
туристлар (экскурсантлар)га ҳудуддаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулотда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;
туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайллар в.б.)ни ташкил этиш ва ўтказиш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;
туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларни яхшилаш бўйича аниқ чора- тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;
қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;
туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
туризмни ривожлантириш бўйича масъул вазирлик, идора ва кўмиталарнинг ҳудудий бошқармаларнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;
туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх коньюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
маданий-таништирув мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун ва саёҳатлар ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш;
юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллийва халқарро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишни ташкил этиш, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқиш;
ҳудуддаги туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлаш.
Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Самарканд вилоятидаги ҳудудий бошқармаси
Қўйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этади:
вилоят Маданият бошқармаси;
вилоят Жйсмоний тарбия ва спорт бошқармаси;
вилоят Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш минтақавий давлат инспекцияси;
Самарканд давлат бирлашган тарихий ва бадиий музей қўриқхонаси;
вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;
вилоятдаги туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхоналар, туроператорлар, турагентлар, ҳамроҳ-таржимонлар, умумий овқатланиш шахобчалари в.б.);
Ташқи ишлар вазирлигининг вилоятдаги консуллик бўлими;
вилоят Ҳунарманд” уюшмаси;
вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
“Тасвирий ойина” ва бошқа ижодий уюшмалар;
Самарканд халқаро аэропорта;
вилоят минтақавий тумирйўл узели ва бошқа туризм инфратузилмасини шакллантиришда ва туристларга хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотлар.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 11:30.   Кўрилганлиги: 3680
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/functional_duties/samarqand-viloyati-hokimining-turizmni-rivojlantirish-masalalari-boyicha-orinbosari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.