“Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференция қатнашчилари Самарқанд шаҳрида бўлди
Меҳмонлар дастлаб Жомбой туманидаги “JV MAN Auto-Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ва “UzAuto TRAILER” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.
Корхоналар фаолияти, бу ерда ишлаб чиқарилаётган транспорт воситалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
– Ўтган йилнинг охирида Ўзбекистон учун 2018-2020 йилларда амалиётлар бўйича бизнес-режамизни ишлаб чиққандик, – дейди Осиё тараққиёт банки вице-президенти Венцай Жанг. – Унда ҳукуматнинг стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда мамлакат ривожланишининг бир қатор устувор соҳалари қатори транспорт инфратузилмасини молиялаштиришга ҳам кенг ўрин берилган.
Кеча Тошкентда якунланган “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзусидаги халқаро форум доирасида халқаро молиявий тузилмалар билан ҳамкорликда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё мамлакатларининг транспорт-транзит салоҳиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилдик.
Анжуман минтақада транзит салоҳиятини ривожлантириш, халқаро транспорт йўлакларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ташувлар жараёнидаги айрим тўсиқларни бартараф этишда муҳим келишувларга эришилгани билан аҳамиятли бўлди.
Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий обидаларга саёҳати давомида халқаро конференция иштирокчиларига юртимиз тарихи, жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимиз ва уларнинг маънавий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.
А.Шерхолов, А.Исроилов, Б.Мустанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.