Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТ ЙЎЛИ “АҚЛЛИ ЙЎЛ” БЎЛАДИ

УРГУТ ЙЎЛИ “АҚЛЛИ ЙЎЛ” БЎЛАДИ

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов Корея Республикасининг ATU.Co,.ltd инвестицион компанияси бош ижрочи директори Парк Чонг Эок билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.

Самарқандда ҳам бугунги кунда кореялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани ва бу ишлар кўлами йилдан-йилга кенгаяётгани қайд этилди.

Э.Турдимов ATU.Co,.ltd инвестицион компанияси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини бидириб, компаниянинг Самарқандда қурилиш, чиқиндини қайта ишлаш ва бошқа йўналишларга оид инвестицион лойиҳалари қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Учрашувда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Корея Республикасининг ATU.Co,.ltd инвестицион компанияси ўртасида “Ургут – Самарқанд” асосий йўлининг “URGUT - M39 HIGHWAY” қисмида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, Корея компанияси юқори тезликда ҳаракатланиш имкониятини берувчи Ургут автомобиль йўлини қуради. Замонавий технологиялар асосида бунёд этиладиган бу “ақлли йўл” “Ургут” эркин иқтисодий зонаси тараққиёти ҳамда ҳудуднинг аҳолиси турмуш тарзининг ўсишига хизмат қилади.

Мазкур лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши келгусида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенг кўламда давом эттириш имконини беришини алоҳида қайд этди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 19/09/2018 09:27.   Кўрилганлиги: 1834
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/foreign_relations/urgut-yoli-aqlli-yol-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.