Ургутдаги “Жартепа” чегара постида Тожикистон Республикаси Лоҳутий номидаги давлат академик драма театри жамоаси вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Б.Шарофов, туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.
– Ўзбекистон ҳамда Тожикистон давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланмоқда, – дейди театр раҳбари Лутфулло Давлатзода. – Хусусан, маданият соҳасида ҳам. Жамоамиз билан самарқандлик мухлисларга Михаил Зощенко қаламига мансуб “Жиноят ва жазо” саҳна асарини намойиш этишни мақсад қилдик. Коррупция мавзусига алоҳида урғу берилган асар Абдукарим Машраб томонидан саҳналаштирилган.
Эсатиб ўтамиз, эртага, 5 октябрь куни соат 18.00 да Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида ушбу спектакль намойиш этилади.
Бахтиёр Мустанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.