Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 24 сентябрдаги қарорига асосан Самарқандда велоспортнинг трек тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган ёпиқ велотрек спорт иншооти қурилади.
Қарорда мазкур иншоотни халқаро стандартларга жавоб берадиган тарзда қуриш кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Германиянинг нуфузли “Velo Track GmbH & Co. KG” қурилиш компанияси вакиллари билан музокара олиб борди.
“Velo Track GmbH & Co. KG” компанияси ёпиқ турдаги велотрекларда велосипед ҳайдайдиган қопламанинг ёғочли қатламини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича дунёда жуда кўп йиллик ва катта амалий тажрибага эга компаниядир. Улар томонидан Англия, Индонезия, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа давлатларда лойиҳалаш ва қурилиш ишлари амалга оширилган. Компания эндиликда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳам ана шундай велотрекларни қуради.
Учрашувда Э.Турдимов билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, компания вакиллари Самарқанд вилоятининг бир қатор ҳудудларини ўрганиб чиқиши ва ана шу ҳудудлардан бири танланиб, унда велотрек қуриш мумкинлигини билдирди. Бу жараёнда компания лойиҳа таклифини тайёрлайди.
Мулоқотда қайд этилганидек, мазкур спорт мажмуасининг барпо этилиши спортчиларимизнинг келгусида Осиё ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришларига, йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилишга ҳамда туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.