Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда Россиянинг унумдор ғалла ва маккажўхориси етиштирилади

Самарқандда Россиянинг унумдор ғалла ва маккажўхориси етиштирилади

Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Россия Федерацияси уруғчилик маркази раҳбари, академик Иван Кузьмин ва “Щёлково Агрохим” акциядорлик жамияти бош директори Салис Каракотовлар билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳудудларнинг ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳалари ўз натижаси бермоқда.

Э.Турдимов қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши пестицидлар ишлаб чиқариш мақсадида Нуробод тумани “Сазағон” массивида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси учун ер майдони ажратилиб, бу ерда ўсимликларни ҳимоялаш кимёвий воситалари заводи қурилаётгани ҳам ушбу ҳамкорлик маҳсули эканлигини қайд этди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мўлжалланган.

Учрашувда 2022 йилда Самарқандда Россиядан келтирилган ғалла, маккажўхори, соя каби қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини етиштиришга ҳам келишиб олинди.


Охирги ўзгариш: 14/02/2022 12:37.   Кўрилганлиги: 645
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/foreign_relations/samarqandda-rossiyaning-unumdor-galla-va-makkajoxorisi-etishtiriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.