Россиянинг Волгоград давлат университетида III Россия–Ўзбекистон халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтди.
Форумда қатнашган Ўзбекистон делегациясига Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов бошчилик қилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Волгоград давлат университети ректори Василий Тараканов сиёсатдан ташқари жамоат ва ёшлар дипломатияси мавжудлигини, бусиз чинакам дўстлик ришталарини боғлаб бўлмаслигини таъкидлади. Давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишида форумнинг аҳамияти катта экани айтилди.
Икки кун давом этган форум доирасида ёшлар сиёсати, таълим, жамоат дипломатияси, тадбиркорлик, замонавий медиа тараққиёти ва ёшлар туризми масалалари бўйича давра суҳбатлари ва мунозаралар ташкил этилди.
Форумда Волгоград давлат университетининг Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди.
- Россия ҳамда Ўзбекистон ҳамкорлиги кўп йиллик анъаналарга таянган стратегик ҳамкорликдир, – дейди Р.Қобилов. – Мазкур форум мамлакатлараро мулоқотлар учун майдон бўлмоқда. Турли соҳалар ривожида дунёқараши кенг, ташаббускор ёш кадрларнинг фикр алмашуви, ҳамжиҳатлиги муҳим.
Жамоат ва ёшлар ташкилотлари вакиллари, олимлар, ҳокимият органлари раҳбарлари, журналист ва блогерлар жамланган мазкур форум Россиянинг Москва, Астрахан ва Волгоград шаҳарларида бўлиб ўтди.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.