Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази эксперти Кристина Иаманди хонимни қабул қилди.
Музокаралар доирасида Самарқанд шаҳридаги моддий-маданий мерос объектлари муҳофазасини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар билан ўртоқлашди.
Меҳмонга “Самарқанд сити” қурилиши лойиҳалари тақдим этилди. – Самарқанд ўзининг тарихий қадамжолари билан ном қозонган маскан ҳисобланади, – дейди К.Иаманди. – Бу ернинг сайёҳлик имконияти йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу боис, Тошкент, Шаҳрисабз, Бухоро каби Самарқанднинг меъморий ёдгорликларини асраш ва сақлаш бўйича ўз таклифларимизни билдирдик.
Қабулдан сўнг, меҳмон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовар жойларини томоша қилди. “Зилол бахт” меҳмонхонасида К.Иаманди хоним ва маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарси ўтказилди.
Ҳ.ЭЛТОЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.