Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Холмуродов юртимизга ташриф буюрган “Роснано” акциядорлик жамияти бош директори А.Чубайс билан учрашди.
“Роснано” 2011 йилда “Россия нанотехнологиялар корпорацияси” негизида ташкил этилган бўлиб, мамлакатда нанотехнологиялар соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади. Замонавий маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга сармоя киритади. Жамиятнинг инвестициялаш сиёсати асосан электротехника, оптоэлектроника ва телекоммуникациялар, соғлиқни сақлаш ва биотехнология, металлургия, машинасозлик, энергетика, қурилиш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кимё ва нефть-кимё соҳаларига йўналтирилган.
Бугунги кунда Россия Федерациясининг 37 ҳудудида “Роснано” сармояси асосида ташкил этилган илмий-тадқиқот марказлари ва 95 корхона фаолият кўрсатмоқда. Жамиятнинг акциялари тўлиқ давлат тасарруфида. Кейинги тўрт йилда компания тўла фойда билан ишламоқда.
Учрашувда мамлакатимизда нанотехнологиялардан фойдаланиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур йўналишда “Роснано” билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Ғ.ҲАСАНОВ,
А.ИСРОИЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.