Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Шарқ тароналари” ix халқаро мусиқа фестивалини ташкил этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
“Шарқ тароналари” IX халқаро мусиқа фестивали ижрочи директори Тўрабек Маҳмудов, Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси масъул котиби Алишер Икромов, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Оқилхон Иброҳимов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилиб, 1997 йилдан буён Самарқандда ҳар икки йилда мунтазам ўтказиб келинаётган мазкур мусиқа анжумани дунё халқлари ўртасидаги ўзаро дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатини ривожлантириш, тили, маданияти, урф-одатлари турлича бўлган миллат ва элатларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Ўтган давр мобайнида “Шарқ тароналари” фестивали дунёнинг барча қитъасини қамраб олган йирик мусиқий анжуманга айланди. Фестиваль қамрови ва қатнашчилари сафи тобора кенгайиб бормоқда. 1997 йилда ўтказилган дастлабки анжуманда 31 мамлакат вакиллари қатнашган бўлса, бу галги фестивалда олтмишга яқин мамлакат санъаткорларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Айни кунларда меҳмонларни кутиб олиш ва концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар якунланмоқда. Мамлакатимиз санъаткорлари, фольклор ва хореографик ансамбллар фестивалга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Фестиваль санъаткорларнинг ижодий изланиши, ўзаро фикр ва тажриба алмашишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Анжуман доирасида ўтказиладиган турли маданий тадбирлар бунинг учун кенг имконият яратади. “Шарқ мусиқа анъаналари замонавий маданият тизимида” мавзусида илмий конференция ўтказилади. Самарқанддаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, музейлар ва истиқлол йилларида бунёд этилган замонавий иншоотларга саёҳатлар уюштирилади.
Тадбирда фестивалга тайёргарлик жараёни ҳақида атрофлича маълумот берилди. Журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.
А.Самадов
ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.