Қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳамда чакана савдо ташкилотлари, супермаркетлар, савдо марказлари ва бошқа савдо ташкилотларига ун маҳсулотлари чекловларсиз сотиладиган бўлди.
Вилоят ҳокимлигида аҳолини ун ва дон маҳсулотлари билан узлуксиз ва тизимли таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик мақсадида ўтказилган йиғилишда шу ҳақда қарор чиқарилди.
“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи вилоятдаги корхоналар – “Самарқанддонмаҳсулотлари”, “Жомбойдонмаҳсулотлари”, “Оқтошдонмаҳсулотлари” ва “Жума элеватори” ун маҳсулотини чекланмаган миқдорда етказиб бериши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими қарорига кўра, эндиликда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда 1-навли маҳаллий ун маҳсулотининг ЧАКАНА САВДОГА РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ ТАЛАБ ҚИЛМАГАН ҲОЛДА турғун ва кўчма савдосини ташкил этади. Маҳаллий донни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқарилган 1-навли бир килограмм уннинг чакана сотиш нархи 1750 сўм доирасида этиб белгиланди.
Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида дон корхоналари томонидан туман, шаҳарлардаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бозорларга аҳоли сонидан келиб чиқиб, ун маҳсулотлари етказиб берилади.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.