Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИСТЕЪМОЛ НАРХЛАРИ КУЗАТУВИ СТАТИСТИКА ИДОРАЛАРИ НИГОҲИДА

ИСТЕЪМОЛ НАРХЛАРИ КУЗАТУВИ СТАТИСТИКА ИДОРАЛАРИ НИГОҲИДА

Вилоят Статистика бошқармаси томонидан “Сиёб деҳқон бозори” ва “Шодиёна савдо мажмуаси”да “Истеъмол нархлари кузатувини ташкил этиш ҳамда мониторинг кузатувлари”га бағишланган очиқ семенар ўтказилди.

Унда вилоят, туманлардаги статистика органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Семинарда истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш, нархлар кузатувини ташкил этиш ҳамда мониторингни йўлга қўйиш бўйича тушунчалар берилди.

Таъкидланишича истеъмол нархлари индекси (ИНИ), истеъмол секторида инфляция даражасини ифодалайдиган асосий кўрсаткич ҳисобланади. Давлатнинг молия ва пул-кредит сиёсатини амалга оширишда, иқтисодиётда нарх жараёнларини таҳлил ва режалаштиришда, аҳолига энг кам ижтимоий тўлов кафолатларини қайта кўриб чиқишда, айрим ҳуқуқий баҳс-мунозараларни ҳал этиш мақсадларида фойдаланилади.

 Мамлакатимизда ИНИ ҳисоблаш тизими 1994 йилдан бошлаб Халқаро Валюта Фонди (ХВФ)нинг техник кўмаги ҳамда кўплаб халқаро ташкилотлар ўқув қўлланмалари ва норматив ҳужжатлари асосида амалга оширила бошланган.

Республика бўйича истеъмол нархлари индекси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 28 декабрдаги 6-сонли қарорига мувофиқ “Товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) кузатувини ташкил этиш ва ИНИ ҳисоблаш бўйича услубий низом”ига асосан шакллантирилади.

Ҳудудларда нархларнинг кузатувини амалга ошириш учун шаҳарлар
ва туманларни танлаб олиш, Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳамда Булунғур, Иштихон, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пастдарғом, Ургут туманларида бозорлар савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ўтказилади.

Истеъмол нархлари кузатувида статистика органлари томонидан дислокацион нуқталар ноябрь ойидан йил бошига қадар ҳудуддаги доимий манзилга эга, фаолият юритадиган, аҳолига хизмат кўрсатадиган бозор, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари рўйхати йил бошига қадар шакллантирилиб, февраль ойидан янги шаклланган рўйхат асосида кузатув амалга оширилади.

Халқаро стандартларга асосан, ҳар бир товар ва хизматларга муайян улуш белгиланади. Хозирги кунда республика бўйича истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда истеъмолдаги 386 турдаги товар ва хизматлар тўпламидан фойдаланилади. Булар озиқ-овқат маҳсулотлари - 112 та, ноозиқ-овқат маҳсулотлар – 206 та ва хизматлар – 68 та гуруҳларга бўлинади.

Семинар иштирокчилари “Сиёб деҳқон бозори”да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини кузатдилар. Кузатувларга кўра ³ишло³ хўжалик маҳсулотлари ҳажми ва сифатига ³араб нархланган, мевалар эса сифати ва харидоргирлигига қараб нархланган бўлса, гўшт маҳсулотлари ўртача 36500 сўмга тўғри келмоқда.

“Шодиёна савдо мажмуаси”даги маҳсулотлар тури кузатилганда унинг номи, русуми ва ишлаб чиқарилган жойи ҳақида маълумотлар олинди. Мисол учун, эркаклар костюм-шими нархларини кузатганимизда, “Alleksandro” номли кўк рангли костюм-шим, 52-ўлчамли, Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган товарнинг ўртача нархи 375000 сўм.

Семинар якунида тадбиркорлик субъектлари ҳамда сотувчиларга нарх кузатуви ўтказилишида нархларни сунъий равишда пасайтирилишини олдини олиш, реал нархларни тақдим этиш ҳамда бу кузатув инфляция даражасини ифодалайдиган асосий индикатор нархлар индексини ҳисоблаш учун зарур эканлиги тушунтирилди.

 

Муҳиддин Давронов.


Охирги ўзгариш: 13/08/2018 11:45.   Кўрилганлиги: 2117
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/cooperation/istemol-narxlari-kuzatuvi-statistika-idoralari-nigohida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.