Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

Республикамиз бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. 

Шу сабабли хонадонингиздаги газ жиҳозларига янада эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.

Хонага кирганингизда газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилмагунча, электр жиҳозларини ёқманг.

Кўп қаватли уйларда ўрнатилган замонавий электр жиҳозларидан, икки контурли иситиш қозонларидан фойдаланишда ҳушёрроқ бўлишингизни илтимос қиламиз.

Агар газ иситиш қозонингиз ертўлада жойлашган бўлса, албатта, уни қайта кўздан кечирган ҳолда фойдаланинг.

Агар хонадонингиздаги газ жиҳозларидан газ сизиб чиқиш ҳолатини сезсангиз, зудлик билан хоналарни шамоллатиш чораларини кўринг ва 104 авария диспетчерлик хизматига мурожаат қилинг.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати


Охирги ўзгариш: 14/02/2022 16:14.   Кўрилганлиги: 665
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/cooperation/hurmatli-tabiiy-gaz-istemolchilari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.