Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан экологик назорат жамоатч инспекторлари ўқув машғулотлари ўтказилди.
Унда экология соҳасида профилактика ишларини амалга оширишнинг 2018 йилга мўлжалланган тармоқ жадвалини қабул қилиш, экологик назорат жамоатчи инспекторлигига номзодлар захирасини шакллантириш, республикамизнинг ҳар бир маҳалласида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторини тайинлашни таъминлаш топшириғини бажариш масалалари муҳокама этилди.
– Бу каби ўқув машғулотлари вилоятнинг барча туман, шаҳарларида ўтказиб келинмоқда, – дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Бахтиёр Абдуллаев. – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва чек қўйиш – эконазорат жамоатчи инспекторларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Шу билан бирга, аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятлар бўйича бевосита аҳолининг ўзи билан мулоқотни йўлга қўйиш жамоатчи инспекторлар учун энг самарали ишлаш услубига айланиши шубҳасиз.
Ўқув машғулотларида ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.