Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.
1973 йилнинг 13 февралида Самарқанд шаҳрида туғилган.
1993 йилда Самарқанд кооператив институтини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
1993-1994 йилларда Самарқанд шаҳар Боғишамол тумани молия бўлимида иқтисодчи;
1994-1997 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги молия бўлимида иқтисодчи, сектор бошлиғи;
1997-2000 йилларда вилоят ҳокимлиги молия бошқармасининг бюджет даромадларини режалаштириш ва иқтисодий таҳлил қилиш бўлими бошлиғи;
2000-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Монополияга қарши ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби тингловчиси – Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил таъминоти ва услубиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил таъминоти ва услубиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Монополияга қарши қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи;
2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бош бошқарма бошлиғи ўринбосари – Монополияга қарши фаолиятни тартибга солиш ва монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи;
2005-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
2007-2016 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият кўрсатган.
2016 йил 16 майдан буён Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.