Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи.
1965 йилнинг 16 апрелида Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.
1987 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.
1987-1990 йилларда Пайариқ тумани Отақул Умаров номли давлат хўжалигида чорвачилик ҳисобчиси, механизация ҳисобчиси, моддий бойликлар ҳисобчиси;
1990-1992 йилларда Пайариқ тумани хўжаликлараро бўрдоқичилик базаси бош иқтисодчиси;
1992-1994 йилларда Иштихон тумани “Зарбанд” ширкат хўжалиги бош ҳисобчиси ёрдамчиси, тафтиш комиссияси раиси;
1994-1995 йилларда Тошкент шаҳар “Ин-кор” аудит маслаҳат фирмаси бош аудитори;
1995-2006 йилларда Самарқанд шаҳар “Мадад” аудиторлик фирмаси бош аудитори;
2006-2007 йилларда Пастдарғом туман давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларнинг тушумларини бюджетга туширишни назорат ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи;
2007-2008 йилларда “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамиятига қарашли Пайариқ туман филиали мудири;
2008-2010 йилларда “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамияти иқтисодий таҳлил, молия ва қимматли қоғозлар бўлими бошлиғи – раис ўринбосари;
2010-2011 йилларда “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи;
2011-2014 йилларда “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамиятининг вилоят бошқармаси бошқаруви раиси;
2014-2016 йилларда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳокими вазифаларида фаолият кўрсатган.
2017 йилдан буён Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаяпди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.