Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, "Чиқиндилар тўғрисидаги"ги қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгиланган тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 239-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) ва 2014 йил 15 июлдаги "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 194-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда) қарорларига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудидаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларнинг экологик ва санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида вилоят молия бош бошқармасининг 2018 йил 31 декабрдаги 5-6/3873-сонли мурожаатини инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

Вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудларидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Самарқанд вилояти "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси, "Мароқанд обод" давлат унитар корхонаси, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича самарали ишлар ташкил этилишини;

аҳоли пунктлари ҳудудидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати бўйича маршрутлар жадвалларини қайта кўриб чиқиб тасдиқланишини ва тасдиқланган жадваллар асосида чиқиндиларни ташишни амалга оширилишини таъминласинлар.

  1. Вилоят молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят ғазначилик бош­қармаси (Х.Тўйчиев) билан биргаликда:

бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг харажатлар сметасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш харажатлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни  режалаштирилишини;

Самарқанд вилояти "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси, "Мароқанд обод" давлат унитар корхонаси ва санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар билан бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган тегишли шартнома шартларига кўра маблағларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.

  1. Вилоят телевиденияси (Д.Исматов), "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (F.Негматов), вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (Д.Жуманиёзов), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолининг кенг қатламлари орасида фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этсин.

Бунда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари бўйича телекўрсатувларда ижтимоий реклама маълумотларини фаол жойлаштириш кўзда тутилсин.

  1. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 28 июндаги "Ҳудудда санитар-тозалик хизматлари учун янгиланган тарифларни белгилаш тўғрисида"ги 416-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
  2. Вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (А.Анваров) ушбу қарорни "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.
  4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Самарқанд шаҳри

2019 йил 25 январь

32-Қ-сонли

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги

32-Қ-сонли қарорига ИЛОВА

ВИЛОЯТНИНГ ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРИ ҲУДУДЛАРИДАН ҚАТТИҚ ВА СУЮҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТАРИФЛАРИ

(ҚҚСсиз)

Ҳудудлар

Тарифлар

Жисмоний шахслар (аҳоли)га

Юридик шахсларга

Қаттиқ чиқинди

1 киши учун бир ойда (сўм)

Суюқ чиқинди

1 тонна учун (сўм)

Қаттиқ чиқинди

Суюқ чиқинди

1 тонна учун (сўм)

 

 

 

1 тонна учун (сўм

1 м3 учун (сўм)

1

Самарқанд шаҳар

2900

50428

95226

38243

50428

2

Каттақўрғон шаҳар ва туманларда

2500

50428

96608

38798

50428


Охирги ўзгариш: 29/01/2019 18:30.   Кўрилганлиги: 1658
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/qattiq-va-suyuq-maishiy-chiqindilarni-olib-chiqib-ketish-xizmatlari-uchun-tariflarni-belgilash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.