Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўлов, шунингдек, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тарифларини белгилаш тўғрисида

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўлов, шунингдек, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тарифларини белгилаш тўғрисида

.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўлов, шунингдек, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тарифларини белгилаш тўғрисида

 “Чиқиндилар тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгиланган тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) ва 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон қарорларига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудидаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларнинг экологик ва санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида,

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 4 ноябрдаги VI-46-85-7-0-K/21-сонли қарори билан, Самарқанд вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўлов, шунингдек, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тарифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Самарқанд вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўлов, шунингдек, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси, “Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматини рўйхат бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни самарали ташкил этилишини;

аҳоли пунктлари ҳудудидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати бўйича маршрутлар жадвалларини қайта кўриб чиқиб ўрнатилган тартибда тасдиқланишини ва ушбу жадваллар асосида чиқиндилар ташилишини амалга оширилишини таъминласинлар.

  1. Вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят Ғазначилик бошқармаси (О.Хамдамов) билан биргаликда:

бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг харажатлар сметасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш харажатлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағлар режалаштирилишини;

вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси, “Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси ва санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлари билан бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган тегишли шартнома шартларига кўра маблағларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.

  1. Вилоят телевидениеси (М.Ихтиёров), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (А.Раимжонов), вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Д.Жуманиёзов), вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси (А.Бахрамов), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолининг кенг қатламлари орасида фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этиш тавсия этилсин.
  2. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида”ги 32-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати – матбуот котиби (М.Мирзаев), “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) ушбу қарорни Lex.uz Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.
  5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


 

Кенгаш раиси                                                              Э.Турдимов

Самарқанд  шаҳри, 2021 йил 24 ноябрь 165-7-0-Q/21- сонли

Қарорни юклаб олиш (PDF 295 КБ)

 


Охирги ўзгариш: 25/11/2021 11:17.   Кўрилганлиги: 1007
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/qattiq-maishiy-chiqindilarni-toplash-va-olib-chiqib-ketish-boyicha-xizmatlar-uchun-majburiy-tolov-shuningdek-yuridik-shaxs-va-yakka-tartibdagi-tadbirkorlarga-maishiy-chiqindilarni-toplash-va-olib-chiqib-ketish-boyicha-korsatiladigan-xizmatlar-uchun-tolov-

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.