Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қариндошга қиз берманг!

Қариндошга қиз берманг!

Вилоятимизда соғлом оила ва соғлом авлодни шакллантириш борасида бирмунча ижобий ишлар амалга оширилаётган бўлса-да,

бу борада айрим муаммоли ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Айниқса, тўрт мучаси соғ, соғлом авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида айрим камчиликлар мавжуд.

Шу йилнинг 18 ноябрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн еттинчи сессиясида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Бу ҳақда дастлаб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Мўминовнинг ахбороти эшитилди. Аммо бошқарма бошлиғи ўринбосари вилоят Кенгаши раиси ва депутатлар томонидан берилган саволларга тўлақонли жавоб қайтаролмади. Натижада сессияда у вазифасига нолойиқ, деб топилди.

 Хўш, соғлом бола туғилиши борасида вилоятдаги вазият аслида қандай? Келинг, шу саволга жавоб излаб кўрамиз.

2020 йилнинг 9 ойида Самарқанд вилоятида 74 минг 385 нафар бола туғилган. Уларнинг 64 минг 229 нафари вилоятдаги туғруқ мажмуаларида туғилган бўлса, 10 минг 156 нафари чегарадош қўшни вилоятлар туғруқ мажмуаларида дунёга келган. Айримлари 1-2 ёшга тўлгандагина уларга туғилганлик гувоҳномалари берилган. Натижада вилоят статистика ва соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотларда тавофут юзага келган.

1000 нафар аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 25,5 промиллини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврида 25,8 промилли бўлган. Яна рақамларга мурожаат қиламиз. Вилоят бўйича энг кўп туғилиш Ургут туманида 11075 нафарни ташкил этди.

Шу билан бирга, вилоятда 94 нафар бола туғма нуқсонлар билан дунёга келган. Айрим ҳудудларда қариндошлар ўртасида никоҳлар сони анча кўп. Бу эса нуқсонли болалар туғилишига сабаб бўлмоқда. Шу йилнинг 9 ойи давомида вилоятнинг Ургут туманидаги Камонгарон маҳалласида 2 нафар, Нуробод туманидаги Оқсой маҳалласида 2 нафар чақалоқ туғма нуқсон билан дунёга келган.

Агар рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятда ривожланишида нуқсони бўлган болалар сони камайган бўлса-да, айрим туманларда бирмунча ошганлигини кузатиш мумкин.

Шунингдек, гўдаклар ўлими ҳам вилоятда бироз кам қайд этилган. Яъни, 2019 йилнинг 9 ойида ҳар минг нафар чақалоққа нисбатан ўлим кўрсаткичи 5.8 промиллини ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг мос даврида бу рақам 5.1 проммилли бўлган.

Аслида, фарзандларимизнинг биттаси ҳам туғма нуқсон билан туғилмаслиги мумкин. Бунинг учун соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш, ёшларимизга ҳалол ва ҳаромни фарқлашни ўргатиш, уларда гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби зарарли иллатлардан тийилиш кўникмаларини ҳосил қилишимиз керак. Муҳими, қариндошга қиз берманг! Шундагина халқимиз генофондини мустаҳкамлашга, соғлом авлод туғилишига ҳисса қўшган бўласиз.

 

                                                                                                                                                               Мирзо ИХТИЁРОВ,

                                                                                           халқ депутаталари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати.


Охирги ўзгариш: 21/11/2020 09:31.   Кўрилганлиги: 1162
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/qarindoshga-qiz-bermang

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.