Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарори ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарори ижроси ҳақида

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарори ижроси ҳақида

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

 

01.04.2022 йил                                                                                                                                             Самарқанд шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли Қарорига кўра, 2022 йилда вилоят бўйича 150 та, шундан 31 таси йилдан-йилга ўтувчи объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган бўлиб, 29.03.2022 йил ҳолатига 113 та объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди ва қолган 6 таси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр бўлмаган объектлар кесимида таҳлил қилинганда, 4 та ўрмон хўжалигида, 1 та ижод ва ихтисослаштирилган мактабини ташкил этади.

Ушбу объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр бўлиши кечикаётганлиги сабаблари ўрганилганда, 1 та ижод мактаби Вазирлар маҳкамаси қошидаги Президент мактабларини мувофиқлаштирувчи агентлигига келишиш учун тақдим этилган агентлик раҳбарияти томонидан Республика бўйича намунавий лойиҳа асосида ишлаб чиқилиши сабабли ҳамда 4 та ўрмон хўжалиги объектларининг буюртмачиси республика миқёсидаги ташкилот бўлганлиги, сабабли лойиҳа ишлари кечиккан.

Мазкур 150 та объектларни қуриш учун 10 та буюртмачи ташкилотлар белгиланиб, объектларнинг умумий қиймати 1 трлн. 201 млрд. 915,9 млн. сўмни (шундан ўтган йилдан бўлган кредитор қарздорлик ва келгуси йил лойиҳа маблағлари учун 37 млрд. 259 млн. сўм) ажратилган.

Буюртмачилар кесимида таҳлил қилинганда, вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси 97 та, Сув хўжалиги вазирлиги 23 та, “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиш бўйича инжиниринг компанияси” УК 10 та, Автомобиль йўллари қўмитаси 8 та, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 4 та, Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари 4 та, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 2 та, Маданият вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари 1 тадан объектларга буюртмачи этиб белгиланган.

Ишчи гуруҳлар томонидан Давлат Дастурига киритилган объектларнинг барчаси хатловдан ўтказилди.

Хатлов давомида янгидан бошланувчи 119 та лойиҳа-смета ҳужжатларисиз ва пудратчи аниқланмасдан туриб, қурилиш ишлари ўзбошимчалик билан бошланганлик ҳолатлари аниқланмади.

Йилдан-йилга ўтувчи 31 та объектлар бўйича қурилиш графиклари ишлаб чиқилиб, сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинган.

Бугунги кунда янгидан бошланувчи объектлардан 113 таси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган, 113 тасининг давлат экспертиза хулосалари олинган ҳамда 97 та объектларнинг электрон тендер савдоларини ўтказиш учун эълонлар берилган.

Тендерга қўйилмаган 16 таси “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда комплекс экспертизадан тегишли хулосасини олиш жараёнида турганлиги, сабабли тендерга қўйилмаган.

Бундан ташқари, қурилиш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган барча объектлар пудратчилари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон тендер савдолари орқали танланиши, қурилиш-таъмирлаш жараёнларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаслиги, қурилиш ишларида муаллифлик, техник ва давлат назорати олиб борилишини таъминлаш ва аниқланган камчиликлар ҳақида Штабга ахборот бериб бориш тизими йўлга қўйилди.


Охирги ўзгариш: 08/04/2022 18:02.   Кўрилганлиги: 622
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/tenders/ozbekiston-respublikasi-prezidentining-2021-yil-10-dekabrdagi-ozbekiston-respublikasining-ijtimoiy-va-ishlab-chiqarish-infratuzilmasini-rivojlantirish-dasturi-hamda-boshqa-davlat-dasturlari-ijrosi-ustidan-nazoratni-kuchaytirishga-doir-qoshimcha-chora-tadb

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.