Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси иштирокида “Самарқанд шаҳри инфратузилмасини модернизация қилиш” инвестицион лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси иштирокида “Самарқанд шаҳри инфратузилмасини модернизация қилиш” инвестицион лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 сентябрдаги ПҚ-372-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш доирасида Абу Даби Тараққиёт Жамғармаси иштирокида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида иш ҳажмлари 4 ЛОТга ажратилган ва пудрат компаниялар томонидан объектларни “Қурилиш ишларини тайёр ҳолда топшириш” (под ключ) шарти билан қурилиш-монтаж ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан,

1-ЛОТ: Йўллар қурилиши бўйича:

Ушбу ЛОТда 2 та йўлда, А.Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача ҳамда Гагарин кўчасини Гулобод кўчасидан
М-37 автомобиль йўлигача қисмини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Бугунги кунда, А.Темур кўчасида пиёдалар йўлакларини қуриш ишлари 95%, 2-қатлам асфальт ётқизиш ишлар 100%, 12-сон мактаб ёнида ер ости пиёдалар йўли қуриш ишлари 75%ни ташкил этади, кўчада светфорлар ўрнатиш 85% ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш 100%га бажарилди, тармоққа улаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Гагарин кўчасининг А.Темур кўчаси кесишмасидан бошлаб йўлнинг бир тарафида 500 метр қисмида асос қуриш ва пиёдалар йўлакларини қуриш ишлари бажарилмоқда.

 

2-ЛОТ: Кўприк ва Тоннеллар қурилиши бўйича:

Ушбу ЛОТда 2 та тоннел (Гагарин – М.Улуғбек кесишмасида, Гагарин – Рудакий кесишмасида) ва 2 та кўприк (Гагарин кўчасида, Сиёб канали устида) қурилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда, Гагарин ва М.Улуғбек кўчалари кесишмасида коммуникация тармоқларини кўчириш ишлари якунланган, режадаги жами 493 та сваяларни қурилиш-монтаж ишлари якунланди.

 Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмаси сув қувурлари ва газ тармоқларини кўчириш ишлари бажарилмоқда.

Темир йўл устидан ўтувчи кўприкда БНС сваяларга каркас тўқиш,
3 дона сваянинг қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

3-ЛОТ: Сув иншоотлари қурилиши бўйича:

Ушбу ЛОТда 6 та насос станцияси (Мулён, Л.Толстой, Микрарайон А ва Б, Сагдиана, Октябрьская, ГорМолЗавод), 2 та сув иншоотларини (Дагбит ва Чўпон ота) реконструкция қилиш режалаштирилган.

Бугунги кунда, пудратчи томонидан лойиҳалаштириш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек, Эрон Ислом Республикасидан ичимлик сув қувурларини олиш учун буюртма берилган, қувурларни босқичма-босқич олиб келиш ишлари бажарилмоқда.

4-ЛОТ: Сув тармоқларини қуриш бўйича:

Ушбу ЛОТда ичимлик сув тармоқларини қуриш, шундан А.Темур кўчасида Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача ҳамда Гагарин кўчаси бўйлаб ичимлик сув тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилади.

Бугунги кунда, А.Темур кўчасида Д-500 бўлган 2 255 метр узунликда тармоқ монтаж қилиниб, ишлар якунланди, монтаж қилинган тармоқлар гидравлик испитаниядан ўтказилди. Кўчанинг Гагарин кўчаси кесишмасидан бошлаб Гормолзаводга томон қўшимча тарзда Д-500 бўлган қувурларни монтаж қилиш ишлари бошланди.

Гагарин кўчасида диаметри Д-800 бўлган 570 метр тармоқ монтаж қилинди, Д-1000 лик 1690 метр тармоқ монтаж қилинди.

 


Охирги ўзгариш: 05/10/2023 19:54.   Кўрилганлиги: 199
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/tenders/abu-dabi-taraqqiyot-jamgarmasi-ishtirokida-samarqand-shahri-infratuzilmasini-modernizatsiya-qilish-investitsion-loyihasi-boyicha-amalga-oshirilayotgan-ishlar-togrisida3

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.