Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 сентябрдаги
ПҚ-372-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш доирасида Абу Даби Тараққиёт Жамғармаси иштирокида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилаётганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
(https://samarkand.uz/press/tenders/abu-dabi-taraqqiyot-jamgarmasi-ishtirokida-samarqand-shahri-infratuzilmasini-modernizatsiya-qilish-investitsion-loyihasi-boyicha-amalga-oshirilayotgan-ishlar-togrisida)
Лойиҳа доирасида иш ҳажмлари 4 ЛОТга ажратилган ва пудрат компаниялар томонидан объектларни “Қурилиш ишларини тайёр ҳолда топшириш” шарти билан қурилиш-монтаж ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан,
1-ЛОТ: Йўллар қурилиши бўйича:
Ушбу ЛОТда 2 та йўлда, А.Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигагача 2,3 км. ҳамда Гагарин кўчасини Гулобод кўчасидан М-37 автомобиль йўлигача 9,2 км. қисмини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда, Пудратчи “New Tech Samarkand” МЧЖ & “SinoIndustrial Tashkent” МЧЖ & “Tekar Teknik Arastirma Ticaret Limited Sirketi” (Ўзбекистон/Туркия) консорциуми томонидан лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, А.Темур кўчасининг 1-босқич (Гагарин-Мирсаид Барака кўчалари оралиғи) қурилиш ишлари бошланди, йўл, ирригация тизимлари, пиёдалар йўлакларини демонтаж ишлари олиб борилмоқда.
фотолавҳалар
Гагарин кўчасида бузилишга тушган объектларни аниқлаш, қурилиш объекти лойиҳасининг қизил чизиғини белгилаш ишлари олиб борилмоқда.
2-ЛОТ: Кўприк ва Тоннеллар қурилиши бўйича:
Ушбу ЛОТда 2 та тоннел (Гагарин – М.Улуғбек кесишмасида 750 м., иншоот узунлиги 44 м.; Гагарин – Рудакий кесишмасида 650 м., иншоот узунлиги 50 м.) ва 2 та кўприк (Гагарин кўчасидаги темирйўл устида 78 м., Сиёб канали устида 165 м.) қурилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда, пудратчи “Me'mor Utkir Chovka LLC” & “Shaanxi Road and Bridge Group Co., Ltd” консорциум томонидан объект ҳудудидаги коммуникация тизимларини кўчириш ишлари бошланди, Шундан, Гагарин ва М.Улуғбек кесишмасида электр энергияси, алоқа ва оқова сув тармоқларини кўчириш ишлари олиб борилмоқда, ишлар 2 сменада ташкил этилган, диаметри Д-500 бўлган 120 метр узунликда оқова сув қувур монтаж қилинди, темирйўл устидан ўтувчи кўприк атрофида тўсиқ деворлари кўчирилди.
фотолавҳалар
3-ЛОТ: Сув иншоотлари қурилиши бўйича:
Ушбу ЛОТда 6 та насос станцияси (Мулён, Л.Толстой, Микрарайон А ва Б, Сагдиана, Октябрьская, ГорМолЗавод), 2 та сув иншоотларини (Дагбит ва Чўпон ота) реконструкция қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда, пудратчи “MESMER-EAST LLC” (Ўзбекистон) & “GÜÇLÜ İNŞAAT” (Туркия) консорциум томонидан лойиҳалаштириш ишлари бажарилмоқда.
4-ЛОТ: Сув тармоқларини қуриш бўйича:
Ушбу ЛОТда жами 11,2 км. ичимлик сув тармоқларини қуриш, шундан А.Темур кўчасида Бўстонсарой кўчаидан Гагарин кўчасигача 2,3 км. ҳамда Гагарин кўчасида 8,9 км. қуриш ишлари амалга оширилади.
Бугунги кунда, пудратчи “MESMER-EAST LLC” (Ўзбекистон) & “GÜÇLÜ İNŞAAT” (Туркия) консорциум томонидан Самарқанд шаҳар А.Темур кўчасининг Гагарин ва Мирсаид Барака кўчалари кесишмасида ишлар бошланган бўлиб, бунда Д-500 бўлган
1 161 метр узунликда тармоқ монтаж ишлари якунланди, монтаж қилинган 84,0 метр тармоқлар пневматик испитаниядан ўтказилди.
фотолавҳалар
Гагарин кўчасида қурилиш ишларини бошлаш учун Д-1000 мм. бўлган 3 012 метр ҳамда Д-800 мм. Бўлган 600 метр чугун труба олиб келинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.