Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

РШТЁИМ Самарқанд филиалининг Қорасув массивида янги биноси қурилмоқда

РШТЁИМ Самарқанд филиалининг Қорасув массивида янги биноси қурилмоқда

Пресс-тур иштирокчилари Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг янги биносини бориб кўришди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида бинони “Самтиблойиҳа” МЧЖ қурувчилари барпо этишмоқда. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг октябрь ойида бошланган. 2022 йил март ойида очилиши режалаштирилган мазкур бино 330 ўринга мўлжалланган. Оғир беморлар учун 45 ўринли алоҳида реанимация бўлими бор. Мазкур тиббиёт муассасасини қурилиш ва жиҳозлаш учун эса 108 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда ОАВ ва блогерлар учун ташкил этилган пресс-турда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Даврон Жуманиязов ахборот берди.

Марказ учун Бутунжаҳон тараққиёт банкининг шошилинч ёрдамни ривожлантириш лойиҳаси асосида 3.513.300 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Мазкур маблағга МСКТ, ангиограф, замонавий эндоскоплари, УТТ аппаратлари, лапароскоплар, лаборатория ускуналари ва бошқа янги технологияларни олиб келиш режалаштирилган.

2021 йил РШТЁИМ Самарқанд филиали учун бюджет маблағларидан 278.420.000 сўмга янги аппаратура ва асбоб ускуналар олинган.


Охирги ўзгариш: 18/12/2021 16:59.   Кўрилганлиги: 880
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/press-releases/rshtyoim-samarqand-filialining-qorasuv-massivida-yangi-binosi-qurilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.