Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан журналист ва блогерлар учун прес-тур ташкил этилди.
Тур давомида ОАВ вакиллари ва блогерлар Қорасув массивида жойлашган 81-умумий ўрта таълим мактабида бўлишди.
Мазкур мактаб 2021 йилнинг март ойида инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 32 миллиард сўм маблағи ҳисобига қурилиб, шу йилнинг 6 сентябрида фаолиятини бошлади. Умумий ўқувчи сиғими 1680 ўринли, ҳозирги кунда 67 та синфда 2334 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун 1-синфдан инклюзив таълим дастури асосида ўқитиш йўлга қўйилган.
Вилоят ХТБ бошлиғи Зебинисо Шодиева пресс-тур иштирокчиларига мактаб ҳақида маьлумот бериб ўтди. Унга кўра, мактабда 115 нафар олий маълумотли ўқитувчи тест синови асосида ишга қабул қилинган бўлиб, ўқувчиларни касбга ўргатиш мақсадида ўғил ва қиз болалар учун 2 та технология хонаси, биология, кимё ва физика фанларидан 6 та лаборатория хоналари, 2 та компьютер ва 4 та чет тили фан хоналари, 168 ўринли фаоллар зали, 200 ўринли ошхона мавжуд. Юқори ва бошланғич синф ўқувчилари учун 2 та спорт зали, 5 та очиқ спорт майдонлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.