Самарқанд шаҳрининг Зарафшон шоҳ кўчаси бўйлаб магистрал ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари бошланди.
Бугун вилоят ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари мазкур ҳудудда бўлиб, тармоқнинг автомобиллар ҳаракатланишига халақит бермаслиги, келгусида қурилиш-бунёдкорлик ишларини олиб бориш жараёнида ноқулайликлар туғдирмаслиги ҳолатини муҳокама қилди. Қатор таклиф ва мулоҳазаларни билдиришди.
М-37 автомобиль йўлининг Зарафшон шохкўчасига кириш қисмидан Уста Умар Жўрақулов кўчасига қадар бунёд этиладиган мазкур тармоқ 2,2 километр масофани ташкил этади. Тармоқ диаметри 1000 мм бўлган қувурлар ёрдамида тортилиб, қурилиш ишларини “Махсус сув қурилиш” масъулияти чекланган жамияти олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.