Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

“Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳридаги “Баркамол авлод” марказида “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Джумаева  очиб берди. Мазкур танловда 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этиб, 3 та шарт асосида беллашди. 

Биринчи шарт – “Ўзини таништириш”.

Ушбу шартда ажратилган вақт ичида иштирокчи ўз фаолияти, оиласи, жамиятда тутган ўрни, ҳудудидаги фаоллиги ҳақида ўзини таништириши ҳамда бу борада қизиқарли видеолавҳа тақдим этиши зарур.

Иштирокчининг ўзи ҳақидаги маълумотни ёритиши, либоси, ташқи кўриниши (маънавияти, замонавий аёлнинг портрети, миллийлик ва замонавийликнинг уйғунлиги) баҳоланди.

 Иккинчи шарт-Ушбу шартда иштирокчиларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса хотин-қизларнинг оила ҳамда жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар юзасидан 2 та савол берилади.

Иштирокчи белгиланган вақтдан унумли фойдаланиши ва берилган саволлар бўйича маълумотга эга эканлигига қараб баҳоланди.

Кўрик-танловнинг учинчи шартида “Ўзбек аёли” мавзусида иштирокчиларнинг 3 дақиқали видеоролиги намоиши кўрсатилди.


Охирги ўзгариш: 08/11/2021 20:49.   Кўрилганлиги: 351
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yil-ayoli-milliy-tanlovining-viloyat-bosqichi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.