Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Янги инвестицион лойиҳалар ва экспортни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди

Янги инвестицион лойиҳалар ва экспортни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди

Мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини яратиш борасидаги ишлар натижасида сўнгги йилларда ҳар бир туман ва шаҳарга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди.

Экспортёр корхоналар сони кўпайди. Экспорт қилинаётган маҳсулот турлари ҳам бир бараварга кўпайиб, сал кам 3 мингтага етди. Бугунги кунда вилоятимизнинг экспорт географияси 160 дан ортиқ мамлакатни ташкил этмоқда. Тайёр маҳсулот экспорти 2 бараварга, уларнинг товарлар экспортидаги улуши 60 фоизга яқинлашди.

Бу суръатни изчил давом эттириб, жорий йилда Самарқанд вилоятида умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ бўлган 500 дан ортиқ янги лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Ва бу мақсадга асосан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш орқали эришиш режалаштирилган.

Айни пайтда ушбу лойиҳаларни амалга ошириб, халқ манфаатига йўналтириш борасида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги йиғилишда айнан шу масалалар, янги инвестицион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ва экспортни қўллаб қувватлаш борасидаги ишлар муҳокама этилди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда мутасаддилар бу борада амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисобот беришди.

Ҳар бир ҳисобот атрофлича муҳокама этилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича тармоқ мутасаддиларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов айни пайтдаги натижалар етарли эмаслиги, бундан икки-уч карра кўпроқ ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорларга муаммо юзага келганда тўғридан-тўғри вилоят ҳокимига мурожаат қилишлари мумкинлигини ҳамда ҳокимлик уларга кўмакчи бўлишини билдирди.

Йиғилиш якунида ишга тушадиган лойиҳалар ижросини ҳудудлар ва комплекслар кесимида ҳафталик назорат қилиб, муаммоларга ечим топиш зарурлиги, ташқи бозорларни таҳлил қилиб, янги бозорларни ўзлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


Киритилган вақти: 09/06/2023 08:54.   Кўрилганлиги: 258
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/yangi-investitsion-loyihalar-va-eksportni-qollab-quvvatlash-masalalari-muhokama-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.