Самарқандда ўтказилаётган “Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари
бугун жойларга чиққан ҳолда маҳаллалар фаолияти, уларда фаоллар учун яратилган шароит, аҳолининг турмуш даражасини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишишмоқда.
Биринчи манзил Самарқанд шаҳридаги Чармгари маҳалласи бўлди. 3365 нафар фуқаро истиқомат қиладиган маҳаллада 4 та хусусий ўқув маркази, 52 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритади. Айни кунда фаоллар асосий эътиборини маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга қаратган. Конференция иштирокчилари фаоллар ва фуқаролар билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишмоқда.
Кейинги манзил Самарқанд туманидаги Конигил маҳалласи бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.