Бугун халқаро болаларни ҳимоя қилиши куни Самарқандда ҳам кенг нишонланмоқда.
Барча туман ва шаҳарлардаги истироҳат боғлари, хиёбонларда карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда болалар иштирокида концертлар, спорт ўйинлари, маданий дастурлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида, “Ёшлик” истироҳат боғида бугун аттракционлар болажонларга бепул хизмат қилмоқда. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, спорт мактаблари ўқувчилари иштирокида тадбирлар уюштирилди. Вилоят ҳокими ва вилоят сектор раҳбарлари Самарқанд шаҳрида жойлашган 59-сонли мактаб-интернатида бўлиб, бу ерда таълим-тарбия олаётган болажонларни байрам билан табриклашди ва уларга эсдалик совғаларини топширишди.
Болажонлар билан бир дастурхон атрофида ўтириб, улар билан дилдан суҳбатлашилди. Тарбияланувчиларнинг орзу-мақсадлари эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.