Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ бешинчи сессияси бошланди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ бешинчи сессияси бошланди

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи (Ж.Ўроқов)нинг 2021 йил 9 ой якуни бўйича бюджет даромадларининг бажарилиши ҳамда IV чоракда солиқ базасини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;

- вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Х.Очилов)нинг “Вилоятда бешта муҳим ташаббусни амалиётга татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;

- Нуробод тумани ҳокими Ф.Зоировнинг туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан ҳисоботи;

- вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи (Д.Норчаев)нинг вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган устувор режалари тўғрисидаги ҳисоботи;

- бошқа масалалар.


Охирги ўзгариш: 15/10/2021 12:25.   Кўрилганлиги: 419
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalq-deputatlari-viloyat-kengashining-oltinchi-chaqiriq-qirq-beshinchi-sessiyasi-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.