Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси 21 октябрь куни ўтказилади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси 21 октябрь куни ўтказилади

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоят суди раиси О.Ҳайитовнинг вилоят судининг 2022 йил 9 ойи давомида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

- вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 13 сентябрдаги “Навоий ва Самарқанд вилоятларида янги  иш ўринларини яратишда ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида”ги СҚ-614-IV-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботи ҳақида;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги “2022-2026 йилларда Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 222-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг ҳисоботи ҳақида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарорининг ижроси юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Иноғомовнинг ҳисоботи ҳақида;

- вилоятда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг III чорак якуни бўйича ижроси тўғрисида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг ҳисоботи ҳақида;

- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги VI-53-126-7-0-К/21-сонли “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетнинг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 18 июлдаги “Вилоятда 2023 йилда қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориладиган объектларнинг мақсадли параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-67-148-7-0-K/22-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- Хитой Халқ Республикаси фуқароси Ли Хиангрун (Li Xiangrun)га “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида.


Охирги ўзгариш: 14/10/2022 19:24.   Кўрилганлиги: 301
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalq-deputatlari-viloyat-kengashining-navbatdagi-sessiyasi-21-oktyabr-kuni-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.