Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун, 2022 йил 1 июль куни “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмиш еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги Қарорида маълум қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси 2022 йил 8 июль куни соат 9:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи О.Мирзабековнинг вилоятда инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи;
- вилоятдаги моддий-маданий мерос объектлари ва маданий бойликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши ҳолати юзасидан вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи Б.Шайматовнинг ҳисоботи;
- вилоятда “Аёллар дафтари”даги аёлларнинг бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар тўғрисида вилоят бандлик бош бошқармаси Н.Сулаймановнинг ҳисоботи;
- “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ раҳбари К.Юсуповнинг вилоятда аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисидаги ҳисоботи;
- вилоятнинг шаҳар ва туманларида 2023 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритиладиган қишлоқ ҳамда маҳаллалар манзилли рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоятда 2023 йилда қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориладиган объектларнинг мақсадли параметрларини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоятда цемент-бетон қопламали йўлларни кластер усулида қуриш ишларини амалга оширувчи пудратчи ва лойиҳа ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.