Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси 11 июнь куни ўтказилади

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси 11 июнь куни ўтказилади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси 2021 йил 11 июнь куни соат 9:00 да чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

- “Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабовнинг вилоятда 2021-2023 йилларга мўлжалланган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш Дастури юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи;

- Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи М.Қурбоновнинг 2021 йилнинг

5 ойи давомида давлат хизматлари кўрсатилиши ҳолати бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти;

- Халқаро молия институтлари иштирокида Каттақўрғон шаҳри ичимлик ва оқова сув тизимларини модернизация қилиш ҳамда Самарқанд вилоятининг 6 та туман марказлари ва шаҳарчаларида оқова сув тизимларини қуриш лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- бошқа масалалар.


Киритилган вақти: 07/06/2021 19:10.   Кўрилганлиги: 503
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-ottiz-tortinchi-sessiyasi-11-iyun-kuni-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.