Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 26-сессияси иш бошлади

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 26-сессияси иш бошлади

Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

- вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг “Маҳаллабай ишлаш тизими бўйича шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигидаги “Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар”, бошқарув офислари ва маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги тақдимоти;
- вилоят прокурори (2-сектор раҳбари) Р.Машариповнинг “Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда вилоятни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан вилоят 2-сектор томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботи;
- вилоят давлат солиқ бошқармаси (4-сектор раҳбари) А.Инағомовнинг “Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда вилоятни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан вилоят 4-сектор томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиқуловларнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисоботи;
- вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Д.Очиловнинг “Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2020 йил давомида олиб борган фаолияти тўғрисида”ги ҳисоботи;
- вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Қ.Ҳасанов ва “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти раҳбари К.Юсуповнинг “Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманлари ҳудудларида ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари, ички хўжалик йўллари ва улардаги кўприкларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботлари;
- вилоят сектор раҳбарларининг (Ҳоким, Прокурор, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи) “Вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш масалалари;
- вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ҳисоботи;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2021 йил 26 февралдаги “Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги 172-24-VI-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш масалари тўғрисида.

Киритилган вақти: 19/03/2021 14:53.   Кўрилганлиги: 544
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-26-sessiyasi-ish-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.