Эркинжон ТУРДИМОВ, вилоят ҳокими:
- Мабодо бирор киши бозорда молини арзонга сотгудек бўлса, афсус билан "Сув текинга кетди-да" дейди.
Бу бор гап, негаки йиллар давомида сувдан текин, боз устига хўжасизларча фойдаланишга кўникканмиз.
Лекин давр, аниқроғи, табиат, иқлим ўзгарди, кўп жойларда сув тақчиллиги юзага келди. Бу ҳолат бизни ҳам четлаб ўтган эмас. Сув муаммоси катта сиёсий масалага айланиб бормоқда. Шундай экан, биз ҳам сувга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз лозим. Лозимгина эмас, мажбурмиз ва шарт.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сувдан тежаб фойдаланувчиларга имтиёзлар берилиши бежиз эмас.
Сувдан фойдаланишдаги хўжасизлик ва исрофгарчиликларга қарши кескин курашмоқ мавриди келди. Акс ҳолда, бор имкониятимиздан ҳам кутилган натижани ола олмаймиз.
Сувдан тежаб фойдаланишда замонавий технологияларни тезкорлик билан қўллаш чораларини кўриш зарур. Токи, ҳар бир деҳқон, ҳар бир фуқаро сув эндиликда текин бўлмаслигини тушуниб етсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.