Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят транспорт тизимида таниш-билишчилик, талон-тарожликлар бошландими?

Вилоят транспорт тизимида таниш-билишчилик, талон-тарожликлар бошландими?

Яқинда вилоят ҳокимлиги мутахассислари томонидан ёқилғи мойлаш материаллари учун мўлжалланган цистерна ортилган,

давлат рақами белгиси 30Q844VA бўлган юк автомашинаси ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатилиб юк ҳужжатлари текширилди. Текшириш давомида ушбу цистерна давлат мулки эканлиги, ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда сотилганлиги аниқланди. Ҳокимлик томонидан мол-мулк жойига қайтарилди.
Жорий йилнинг 2 август куни вилоят ҳокимлигида вилоят сектор раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари иштирокида ушбу масала атрофлича муҳокама этилди.
Муҳокама жараёнида ушбу цистерна Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси муассислигидаги “Самарқанд йўловчи транс” давлат корхонаси балансида бўлиб, ноқонуний равишда 9 миллион сўмга сотилганлиги маълум қилинди. Маълумот ўрнида эса “Самарқанд йўловчи транс” давлат корхонасига вилоят Транспорт бошқармаси буйруғи билан 2022 йил 17 июнда З.Жамилов раҳбар вазифасига тайинланганлиги, З.Жамилов эса корхонада туну-кун қоровулликни ташкил этиш учун Бухоро вилоятида яшовчи Д.Алиевни ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда қоровуллик вазифасига қабул қилганлиги билдирилди.
Муҳокамада сўз олганлар вилоят Транспорт бошқармаси буйруғи билан “Самарқанд йўловчи транс” давлат корхонасига Бухоро вилоятида ишлаган ходим раҳбар этиб тайинланиши, қолаверса ушбу раҳбар томонидан ўзига олдиндан таниш бўлган Бухоро вилоятида яшовчи фуқаронинг қоровулликка ишга олиниши тизимда таниш-билишчилик бошланганлигидан далолат беришини билдиришди. Таниш-билишчилик каби ўзаро келишувга асосланган жиноий хатти-ҳаракатлар эса катта зарарли оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлигини ҳамда мансабдор ва хизматчилар қонуний доирада муносабат юритиши лозимлигини таъкидлашди.
Муҳокама якунида “Самарқанд йўловчи транс” давлат корхонаси раҳбари З.Жамиловнинг вазифасига лойиқлик масаласи кўриб чиқилиши ва ҳолатга вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши билдирилди.

Киритилган вақти: 03/08/2022 12:43.   Кўрилганлиги: 343
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/viloyat-transport-tizimida-tanish-bilishchilik-talon-tarojliklar-boshlandimi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.