Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан қандай фойдаланилади?

Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан қандай фойдаланилади?

Айни пайтда бошланган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессиясида шу ва бошқа масалаларга ойдинлик киритилади

Дастлаб бугун, 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан сессия мадҳияни тинглаш билан бошланди.

Депутатлар сессиянинг кун тартибига кўра, қуйидаги масалаларни муҳокама қилади:

- Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетнинг 2021 йил даромадлари ва харажатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

- вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари Ж.Ҳайдаровнинг вилоятда махсус иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижроси, махсус иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштириш, инвесторлар дуч келаётган муаммолар ва уларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи;

- Тойлоқ тумани ҳокими Б.Бобоназаровнинг Тойлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;

- Давлат хизматлари агентлиги М.Қурбоновнинг вилоятда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ташкилий-ҳуқуқий таъминоти, моддий-техника базасини мустаҳкамалаш, жумладан фуқароларга малакали хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлик ҳолати бўйича ахбороти;

- Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Тўхтаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорлари ижроси юзасидан ахбороти;

- бошқа масалалар.


Киритилган вақти: 10/12/2021 11:11.   Кўрилганлиги: 413
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/viloyat-mahalliy-byudjetining-qoshimcha-manbalaridan-qanday-foydalaniladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.