Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов 2023 йил 16 ноябрда қабул қилган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, тўқсон учинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги қарорида маълум қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги тўқсон учинчи сессияси 2023 йил 27 ноябрь куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» Фармони ижроси бўйича вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаев ҳамда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Т.Маҳмудовларнинг ҳисоботлари ҳақида;
- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси С.Зайниевнинг вилоятда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
- вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобиловнинг вилоят ҳокимининг 2023 йил 8 ноябрдаги «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил I ва II чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан фойдаланиш тўғрисида»ги қарори билан ажратилган маблағларни ишлатилиши юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- Самарқанд вилоятида автомобиль йўллари объектларини қуриш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 18 мартдаги «Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қарори билан ажратилган маблағининг тежаб қолинган қисмини йўналтириш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 17 июндаги «Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларини қайта тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида;
- Самарқанд вилояти прокуратурасининг 2023 йил 27 октябрдаги 10.2/5/23-сонли тақдимномасини кўриб чиқиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.