Вилоят ҳокимлигида 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан мактабгача таълим ва умумтаълим мактабларини қуриш,
реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш бўйича шакллантирилган дастлабки лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот жараёнида ҳар бир лойиҳа бўйича ҳудуддаги ҳақиқий эҳтиёж, аҳоли жон бошининг ўсиши, иқтисодий самарадорлиги ҳамда лойиҳанинг ҳудудда яшовчи аҳоли билан бамаслаҳат ишлаб чиқилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳукуматга тақдим этилиши кўзда тутилаётган вилоятнинг дастурига кўра келаси йили 16 та мактабгача таълим ташкилоти ва 2 та умумтаълим мактаби учун янги бино қуриш, 7 та мактаб биносини мукаммал таъмирлаш, 21 та мактабгача таълим ташкилоти ва 31 та умумтаълим мактаблари биноларини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.