Самарқанд вилоятидаги олис маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, айни пайтда бу жараён Пайариқ туманининг Навбаҳор маҳалласида давом этмоқда.
Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бу жараёнлар билан танишиб, аҳоли билан суҳбатлашди. Уларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни эшитди.
Маҳалланинг Бешкапа, Киндикли, Туёқли, Абдурахмон ва Кўктепа қишлоқларининг уч километрдан ортиқ тупроқ кўчаларига шағал тўшалди. Электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш ва аҳолини барқарор электр билан таъминлаш мақсадида 141 дона бетон устун ўрнатиш бошланмоқда. Тўртта эски трансформатор янгисига алмаштирилмоқда.
Олти қишлоқдаги аҳолига қўшимча юз донадан ортиқ маиший газ балон тарқатилди.
Кўктепа қишлоғидаги сув иншоотини таъмирлаш ишларига киришилди. Шу пайтгача алоқа ва интернет тармоғи муаммо бўлган навбаҳорликлар энди бу масалада қийнайлмайди. Киндикли ва Бешкапа қишлоқларига оптик толали тармоқ тортилиб, аҳоли интернетга уланмоқда.
Уч кундан буён 3800 дан ортиқ маҳалла аҳолиси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мобил гуруҳи томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳалла биносини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.