Бугун вилоятимиздаги умумтаълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмоқда.
Вилоятимиздаги сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ёшларнинг мазкур тадбирида қатнашиб, битирувчилар ва ўқувчилар билан жонли мулоқот ўтказишмоқда.
Бугун вилоят ҳокими бошчилигида, туман сектор раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари Оқдарё туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабида бўлишди.
Вилоят ҳокими битирувчиларга Президентимиз табригида билдирилган фикрларни алоҳида таъкидлаб ўтиб, таълимга берилаётган эътибор, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Тадбирда сўз олганлар битирувчиларни табриклаб, уларга мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишларига тилак билдиришди.
Тадбир давомида алоҳида ўрнак кўрсатган бир қатор ўқитувчи ва ўқувчиларга вилоят ҳокимлиги ҳамда халқ таълими бошқармасининг ташаккурномалари, совғалари, мактаб кутубхонасига эса 300 номдаги бадиий адабиётлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.