Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят бўйича экспорт қилинган товарлар ҳажми ошди

Вилоят бўйича экспорт қилинган товарлар ҳажми ошди

2022 йил январь-май ойлари давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 224,8 млн. АҚШ доллари миқдорида товарларнинг экспорт божхона режимига расмийлаштируви амалга оширилди.

Бу ўтган йилга нисбатан 68,2 млн. АҚШ долларига ёки 43,6 фоизга кўпайди, дегани.

Экспорт қилинган товарлар асосан:

 Мева-сабзавот маҳсулотлари – 61,6 млн. АҚШ доллари ёки 27,4 фоиз;

 Тўқимачилик маҳсулотлари – 41,4 млн. АҚШ доллари ёки 18,4 фоиз;

 Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари – 27,0 млн. АҚШ доллари ёки 12,0 фоиз;

 Металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 22,5 млн. АҚШ доллари ёки 10,0 фоиз;

 Калава ип – 19,6 млн. АҚШ доллари ёки 8,7 фоиз;

 Озиқ-овқат маҳсулотлари – 14,5 млн. АҚШ доллари ёки 6,5 фоиз;

 Транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари – 11,6 млн. АҚШ доллари ёки 5,2 фоиз;

 Ҳайвонлар учун озуқалар – 5,9 млн. АҚШ доллари ёки 2,6 фоиз;

 Бошқа маҳсулотлар – 20,7 млн. АҚШ доллари ёки 9,2 фоиз.


Охирги ўзгариш: 08/06/2022 17:05.   Кўрилганлиги: 366
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/viloyat-boyicha-eksport-qilingan-tovarlar-hajmi-oshdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.