Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Uzbekistan Airways Самарқанд шаҳридан маҳаллий йўналишларда мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways Самарқанд шаҳридан маҳаллий йўналишларда мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда

2021 йилнинг 28 март санасидан эътиборан авиакомпания Самарқанд – Урганч – Самарқанд, Самарқанд – Фарғона – Самарқанд, Самарқанд – Наманган – Самарқанд йўналишларида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. 

Парвозлар қуйидаги жадвал асосида ҳафтада етти маротаба бажарилади.

HY 049 Самарқанд – Урганч 11:50/13:05
HY 050 Урганч – Самарқанд 13:55/15:05

HY 087 Самарқанд – Фарғона 15:55/16:55
HY 088 Фарғона – Самарқанд 17:45/18:50

HY 047 Самарқанд – Наманган 08:05/09:05
HY 048 Наманган – Самарқанд 09:55/11:00

Ушбу йўналишларда авиачипта нархи 189 000 сўмдан бошланади.

Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин!

 Эслатиб ўтамиз, йўловчилар www.uzairways.com сайти орқали авиакомпания қатновларига онлайн-рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Онлайн рўйхатдан ўтиш парвоздан 24 соат олдин очилади ва 120 дақиқа олдин ёпилади.

Авиакомпания расмий веб - сайти www.uzairways.com орқали чипталарни онлайн тарзда сотиб олган йўловчиларга барча тарифлар бўйича 3 % чегирмалар тақдим этилади.

 Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


Киритилган вақти: 27/03/2021 19:58.   Кўрилганлиги: 577
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/uzbekistan-airways-samarqand-shahridan-mahalliy-yonalishlarda-muntazam-qatnovlarni-yolga-qoymoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.