Республикамиз ички туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида “Uzbekistan Airways” AЖ жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб
“Самарқанд” ҳаво масканидан Урганч, Фарғона ва Наманган шаҳарларига янги мунтазам қатновларни амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил апрел ойида “Самарқанд” халқаро аэропорти реконструкцияси билан танишганида “энг аввало, аэропорт одамлар учун қулай бўлиши, юқори даражада сифатли хизмат кўрастиши ва тезкор бўлиши керак" дея таъкидлаган эдилар. Бугунги кунда ташкил этилган янги “Самарқанд” хаби йўловчилар ташиш ва самолётларга хизмат кўрсатишнинг энг сўнгги замонавий стандартларига мувофиқ, секин-аста такомиллаштирилмоқда. Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) талабларига биноан терминаллар замонавий авиация техника воситалари ва ускуналари билан жиҳозланади, ходимлар ҳам хизмат кўрсатишнинг янги тизимлари бўйича ўқитилади. Бундан ташқари, хорижий мутахассислар юртимизда янги дастур методологиясини мослаштириб жорий этилишига ёрдам кўрсатадилар. Экспертлар фикрига кўра, аэропорт бошқарувида илғор инновацион технологияларни жорий этиш, уни кучли транспорт ва сайёҳлик марказига айлантириш ҳамда авиакомпаниялар ва аҳолининг талабларини қондириш имконини беради.
Бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг дастлабки босқичлардан бири бу – Самарқанддан Урганч, Фарғона ва Наманганга йўлга қўйилган мунтазам авиақатновлар бўлди. Самарқанд-Наманган йўналишидаги авиапарвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади, Самарқанддан Фарғонага қатновлар эса душанба ва сешанба кунлари бажарилади. Шунингдек, Самарқанддан Урганчга йўловчилар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга ошириладиган қатновларда парвоз қилишлари мумкин бўлади. Мазкур йўналишлар учун авиачипта нархи 190 000 сўмдан бошланади.
Йўловчилар “Uzbekistan Airways” АЖ расмий интернет сайти орқали жўнашдан 24 соат олдин очилиб ва қатновдан 120 дақиқа олдин ёпилувчи махсус онлайн рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек авиакомпания расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётган йўловчиларга уч фоизли чегирма тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.