“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (200-сон, 20.04.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:
бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;
қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.
Шунга мувофиқ, жумладан, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун ДХМ ёки ЯИДХПга мурожаат қилинади.
Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Маълумотнома 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон мазилига юборилиб, унга бу ҳақида хабар берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.