Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Украинадан Самарқандга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Украинадан Самарқандга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Украинанинг «Bees Airline» авиакомпанияси 30 августдан бошлаб "Киев–Самарқанд–Киев" йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.

Бу ҳақда вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Кеча Самарқанд шаҳрида қатновлар йўлга қўйилиши муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда сайёҳлик компаниялари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Таъкидланишича, «Bees Airline» Украина бюджет авиакомпанияси ҳисобланиб, Киев аэропортида 2019 йилда ташкил этилган. Ҳаво парки 4 та самолётдан иборат. Арманистон, Болгария, Греция, Грузия, Миср, Туркия, Черногория ва ички йўловчи ташиш учун чартер рейсларни амалга оширади.


Киритилган вақти: 12/08/2021 08:30.   Кўрилганлиги: 370
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ukrainadan-samarqandga-muntazam-aviaqatnovlar-yolga-qoyiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.