Тойлоқ туман адлия бўлими томонидан ўтган йил мобайнида 9 та ўрганиш ва 19 та мониторинг ўтказилган ва уларда 1986 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Бу ҳақда халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессиясида туман адлия бўлими бошлиғи А.Ғаффоров маълум қилган.
Қайд этилишича, туман адлия бўлими томонидан мазкур қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича жами 329 та таъсир чораси қўлланилган. Жумладан, қонун бузилиши ҳолатларининг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида 74 та тақдимнома, қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳақида 230 та огоҳлантириш, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида 23 та, жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида 2 та таклиф киритилган.
Киритилган тақдимномаларга асосан 44 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 18 нафар масъул шахсга маъмурий жарима қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.