Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

The Investor журнали саҳифаларида Самарқандга оид маълумотлар нашр этилади

The Investor журнали саҳифаларида Самарқандга оид маълумотлар нашр этилади

Вилоят ҳокимлигида The Investor журнали таҳририят директори билан учрашув ўтказилди. 

Учрашувда Эркинжон Турдимов Леандро Словинскига Самарқандда олиб борилаётган ислоҳотлар, ривожланаётган истиқболли йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Вилоятнинг инвестицион жозибадорлиги Леандро Словинскида катта қизиқиш уйғотди.

Меҳмон вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, инвесторлар учун жозибали жиҳатлар кўплигини таъкидлади.

Учрашув якунида таҳририят директори Beyond Investments Group етакчи консалтинг компанияси томонидан 84 минг нусхада чоп этиладиган The Investor журналининг бир сони Ўзбекистонга бағишланишини таъкидлаб, ушбу сонда Самарқандга алоҳида саҳифалар ажратишга доир таклифларини илгари сурди.


Киритилган вақти: 31/10/2022 13:16.   Кўрилганлиги: 312
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/the-investor-jurnali-sahifalarida-samarqandga-oid-malumotlar-nashr-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.