Самарқандда вилоят халқ таълими тизими ходимларининг устозлар миллий форуми ўтказилди.
Форумда вилоят халқ таълимининг бугунги ҳолати, келгусидаги режа ва мақсадлар, янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Султоновнинг таъкидлашича, бугунги кунда вилоятда 1259 та мактаб, 8 та махсус мактаб-интернат, 17 та “Баркамол авлод” болалар мактаби, 1 та болалар кутубхонаси ва 1 та малака ошириш ҳудудий маркази фаолият юритмоқда. 744 минг нафардан ортиқ ўқувчига 57 минг нафар педагог-ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. 2021/2022 ўқув йилида умумтаълим муассасаларининг 11-синфини битирган 47424 нафар ёшларнинг 954 нафари олтин, 144 нафари кумуш медал олди.
2022/2023-ўқув йилида мактабларга 86751 нафар болани 1-синфга қабул қилиш режалаштирилган. Ўтган ўқув йилида фан олимпиадасининг республика босқичида самарқандлик ўқувчилар 7 та совринли ўринни қўлга киритди. Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда таълим сифатини яхшилаш мақсадида 63 та мактабга бошқа вилоятлардан 214 нафар тажрибали ўқитувчилар директорлик ва ўқитувчилик лавозимларига ишга қабул қилинди.
Форумда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз фикрларини билдирди.
– Халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган нақл бор, – деди Э.Турдимов. – Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида жонажон мактабига, қадрдон устозларига бўлган ҳурмати абадий муҳрланади.
Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олийжаноблигини ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди. Лекин мени бир савол қийнайди, нега барча мактаблар учун яратилган шароит бир хил, аммо ўқувчиларининг билим даражаси, уларнинг эришаётган шароитлари ҳар хил.
Бу албатта, раҳбар, яъни мактаб директорларининг шахсий намунасига боғлиқ. Шунинг учун аввало таълим муассасалари раҳбарлари ёшлар келажагига, вилоятимизнинг эртасига ўзларини масъул деб билиб фаолият кўрсатмоқлари лозим.
Форумда рейтинг натижалари бўйича юқори ўринда турган мактаблар, ўқувчилари муваффақиятларга эришган фаол устозлар муносиб тақдирланди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.