Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Анъанага кўра ҳафтанинг ҳар душанба куни вилоят ҳокимининг тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашуви ўтказилиб борилади.

Бугун ўтказилган қабулда ҳам 9 нафар тадбиркорлар очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда ўз муаммоларини билдиришди. Жами ўтган ҳафта давомида мазкур учрашувда ўз муаммоларини билдириш учун 24 нафар тадбиркорлар савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасига ўз мурожаатларини қайд этишди. Учрашувга қадар уларнинг 15 тасига амалий ёрдам кўрсатилди. Бу галги учрашувда билдирилган муаммоларнинг асосий қисмини ер ажратиш, компенсация тўлаш, тадбиркорлар ўртасидаги келишмовчилик ва кредит ажратиш масалалари ташкил этди.
Мирфаёз Аҳтамов Самарқанд шаҳрининг “Кул” маҳалласи марказида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. У аллақачон 10 нафар кам таъминланган оила вакиллари бандлигини таъминлаган. Эндиликда ўз тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида мактаб ҳудудидан жой ажратишни сўрамоқда. Тадбиркорга мактаб ҳудудидан жой ажратилмаслиги ҳамда ерни фақат аукцион орқали олиши мумкинлиги тушунтирилди. Учрашувда АҚШ фуқароси ҳам иштирок этиб, ҳуқуқий ёрдам сўради. Корхона директори Мўмин Собировнинг айтишича, уларнинг таъсисчилари оғзаки келишув билан Самарқандлик аёлга қурилиш учун жойни сотиб олиш учун каттагина маблағ берган. Бироқ, ер эгаси эндиликда келишувни бажармай келмоқда. Қабулда иштирок этган тергов ходимлари мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилганлигини билдириб, расман ҳолат юзасидан фақат гувоҳлар мавжудлиги ҳамда асословчи ҳеч қандай ҳужжат йўқлигини маълум қилишди. Мазкур ҳолат шахсан вилоят прокурори назорати остида кўриб чиқилиши белгиланди.
Тадбиркорлар билдирган ҳар бир мурожаатга тегишлилиги бўйича масъуллар бириктирилди ҳамда ижро назорати вилоят ҳокимлиги ва савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси томонидан олиб борилиши белгиланди.

Киритилган вақти: 14/06/2021 18:47.   Кўрилганлиги: 426
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/tadbirkorlarni-qanday-muammolar-qiynamoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.